Янгиликлар
МАКТАБГАЧА ВА МАКТАБ ТАЪЛИМИ БОШҚАРМАСИНИНГ НАВБАТДАГИ “ҲАЙЪАТ ЙИҒИЛИШИ” БЎЛИБ ЎТДИ
3 май 2025 йил
МАКТАБГАЧА ВА МАКТАБ ТАЪЛИМИ БОШҚАРМАСИНИНГ НАВБАТДАГИ “ҲАЙЪАТ ЙИҒИЛИШИ” БЎЛИБ ЎТДИ
Жорий йилнинг 3-май куни Андижон вилояти мактабгача ва мактаб таълими тизими тасарруфидаги туман, шаҳар ММТБ раҳбарлари, таълим сифати, маънавий муҳит, иқтисод ва молиявий йўналишлар маъсуллари, таълим муассасалари вакиллари ва фахрий устозлар иштирокида навбатдаги “Ҳайъат йиғилиши” ўтказилди.
Йиғилиш бошқарма бошлиғи У.Шукуров раислигида олиб борилиб, битирувчиларни олий таълим муассасаларига кириш кўрсаткичларини яхшилаш, ўқувчиларни иккита тил ва битта касбни эгаллашларига кўмаклашиш, педагогларнинг малака тоифаларини янада яхшилаш йўналишидаги мавжуд муаммо ва камчиликлар танқидий муҳокама қилинди.
Унда Бошқарма бошлиғи томонидан таълим сифати самарадорлигини ошириш, устозларни малака тоифаларини кўтариш, битирувчиларни олий таълим муассасаларига кириш кўрсаткичини ошириш ва мактаблардаги маънавий муҳитни яхшилаш йўналишларида қилиниши зарур бўлган ишлар бисёр эканлиги таъкидланди.
Йиғилиш давомида айнан мактабларда таълим сифатини ошириш, битирувчиларни олийгоҳларига кириш кўрсаткичини яхшилаш ва бошқа йўналишларда камчиликларга йўл қўйган мактаб раҳбарларига нисбатан меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳамда интизомий жазо-чораларини қўллаш бўйича кўрсатмалар берилди.