Андижон вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғининг Коррупсияга қарши курашиш юзасидан мурожаати
Андижон вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғининг Коррупсияга қарши курашиш юзасидан мурожаати
МУРОЖААТНОМА
Андижон вилояти Мактабгача ва мактаб таълим тизимида Коррупцияни олдини олиш юзасидан
Ҳурматли мактабгача ва мактаб таълим тизими раҳбарлари, ходимлари, ота-оналар ва фуқаролар,
Мамлакатимизда 2025 йил май ойи “Коррупцияга қарши курашиш ойлиги” – деб эълон қилинган. Бошқа соҳалар қатори ушбу ойлик доирасида мактабгача ва мактаб таълим тизимида ҳам коррупциявий холатларни олдини олишга қаратилган ижобий ишлар амалга оширилди.
Жумладан, таълим муассасаларида коррупцияга қарши курашишни тарғиб қилувчи “Ҳалоллик маскани” номли бурчаклар ташкил этилиб, “Коррупция – жамият кушандаси” мавзусида маънавият соатлар, очиқ дарслар ўтказилди. Тизим ходимлари ўртасида очиқ мулоқотлар ва жамоатчилик назоратини кучайтиришга қаратилган турли тадбирлар ўтказилмоқда.
Умумтаълим мактабларининг 1-синфига ўқувчиларни қабул қилиш, ўқувчиларни бир мактабдан бошқасига ўтказишда (my.maktab.uz) ва йўқотилган шаҳодатномаларни қайта тиклашда (дубликат) онлайн электрон тизим жорий этилди.
Таълим муассасаларида амалга оширилаётган ишларни тизимли, коррупциявий ҳолатларга йўл қўймаган ҳолда ўтказиш, ўқувчи ёшларни Ватанга муҳаббат, фидоийлик, ҳалоллик руҳида тарбиялаш учун олдимизда бир қатор долзарб вазифалар турибди.
Хусусан, таълим муассасаларида ўқувчилар билимини баҳолаш мезонларига риоя қилган ҳолда шаффоф баҳолаш;
Янги баҳолаш тизими бўйича ўқув йилининг хар чорак якунида ўтказиладиган чораклик сумматив баҳолаш жараёнларини адолатли, холисона ўтказиш;
Фан олимпиадаларини ташкил этиш ва ўтказишда ўқувчилар билимини белгиланган мезонларга амал қилган ҳолда адолатли баҳолаш;
Ўқитувчиларга устама ҳақлар белгилашда улар фаолиятини белгиланган тартиб ва мезонларга қатъий амал қилган ҳолда тўғри ва шаффоф баҳолаш;
Кузатув кенгаши томонидан таълим муассасаси директори ва директор ўринбосарларининг бошқарув фаолияти, таълим-тарбия жараёнини сифатли ташкил этилиши ҳамда ўқувчилар, уларнинг
ота-оналаридан ноқонуний пул йиғимлари ундирилмаслиги бўйича жамоатчилик назоратини ўрнатиш;
Ўқувчиларни 1-синфларга, айниқса рус синфларга қабул қилишда амалдаги тартиб ва мезонларга амал қилиш, коррупциявий ҳолатларга йўл қўймаслик чораларини кўриш;
Ходимларни ишга қабул қилиш ва дарс соатларини тақсимлашда амалдаги тартиб-қоидаларга риоя қилган ҳолда, таъмагирлик, порахўрлик каби ҳоллатларга йўл қўймаслик.
Хусусан:
Мактабгача таълим ташкилотларида фаолият шаффофлигини таъминлаш бўйича ички текширувлар ўтказилди;
Ота-оналар иштирокида жамоатчилик кенгашлари фаолияти кенгайтирилди;
Қонуний тўловлар ва ҳомийлик ёрдамларини расмийлаштириш бўйича йўриқномалар янгиланди;
Тарбиячилар ва маъмурий ходимлар учун "Одоб-ахлоқ ва ҳалоллик дарслари" ўтказилмоқда.
Биз бу ишларни мунтазамликка айлантириш ва тизимли асосда давом эттириш тарафдоримиз.
Мактабгача таълим — боланинг ҳаётдаги биринчи таълим маскани. Бу ердаги ҳар бир қарор, ҳар бир амалиёт софлик ва адолат тамойили асосида бўлиши шарт. Шу муносабат билан:
Электрон навбат, қабул ва ишга олиш жараёнларини рақамлаштирилди;
Молиявий маълумотларни жамоатчиликка ошкора тақдим этиш чоралари кўрилмоқда;
Назорат ва текширув жараёнларига ота-оналар ва маҳалла фаоллари жалб қилинмоқда;
Ҳурматли устозлар ва ота-оналар! Сиз фаолият кўрсатаётган ёки фарзандингиз таълим-тарбия олаётган муассасадаги ҳар қандай қонунбузарлик ва коррупциявий ҳолатларга беэътибор бўлманг.
Фарзандларимизни соғлом, Ватанга муҳаббат, фидоийлик, ҳалоллик руҳида тарбиялаш, қолаверса, муассаса ўқитувчи ва ўқувчилари жамоалари ўртасида соғлом, дўстона муҳитни яратишда сизнинг фаолингингиз катта аҳамият касб этади.
Агар сиз таълим муассасаларида ҳар қандай ноқонуний ёки коррупциявий ҳолатларни сезсангиз қуйидаги ишонч телефонимизга мурожаат қилинг: 74-228-25-59
Муассаса фаолиятида жамоатчилик асосида иштирок этинг;
Болалар учун соғлом муҳит яратилишида сизнинг фаоллигингиз ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Шаффоф, адолатли ва коррупциядан холи таълим тизимини шакллантириш учун барчамиз биргаликда ҳаракат қилишимиз керак. Фарзандларимиз соф муҳитда улғайиб, билимли ва ватанпарвар шахс бўлиб етишиши — бизнинг бугунги саъй-ҳаракатларимизга боғлиқ.